Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

эди. Расулуллоҳ с.а.в. қариндошлари билан Макка ташқарисида тоғлар орасида паноҳ топдилар. Улар очлик, маҳрумлик, муҳтожлик аламларини бошларидан кечирар эдилар. Кўпинча жон сақлаб қолишга етадиган егулик тополмас эдилар. Шунингдек, уларга одамлар билан ҳаром қилинган ойлардан бошқа пайтларда аралашиш ва гаплашишга ҳам рухсат йўқ эди. Бу ойларда Расулуллоҳ с.а.в. Маккага тушиб, арабларни Оллоҳнинг динига даъват этар, Оллоҳнинг раҳматига эришиш хабарини етказар, азоблардан огоҳлантирар ва кейин яна тоққа қайтар эдилар. Бу ҳол мусулмонларга арабларнинг меҳрини ошириб юборди. Уларнинг баъзилари Расулуллоҳ с.а.в.нинг даъватларига эргашган бўлса, баъзилари мусулмонларга яширинча озиқ-овқат ва сув юборар эди. Ҳишом ибн Амр туяга озиқ-овқат ва буғдой ортиб, ярим кечада тоғ орасига келиб уни мусулмонлар томонга ҳайдаб юборар эди. Мусулмонлар туяни ушлаб, унга юкланган овқатларни истеъмол қилишар, ўзини сўйиб гўштини ер эдилар. Бу ҳол узлуксиз уч йил давом этди. Уларга дунё танг-тор бўлиб қолди. Ниҳоят, Оллоҳ уларга озодликни юборди ва қамални очиб ташлади. Бу шундай бўлган эди: Қурайш йигитларидан бештаси - Зуҳайр ибн Абу Умайя, Ҳишом ибн Амр, Мутъим ибн Адий, Абу Бухтарий ибн Ҳишом ва Замъа ибн Асвадлар тўпланиб, аҳдлашувнинг ва алоқани узишнинг оқибатлари ҳақида сўзлашишди. Ундан нафратланишди, бир-бирларига бу ишдан ғазабда эканларини изҳор қилишди ҳамда бу аҳдлашувни бекор қиладиган ва у битилган саҳифани йиртиб ташлашга олиб борадиган бир иш қилишга аҳдлашишди. Эртаси куни Каъбага боришди. Зуҳайр келиб Каъбани етти марта тавоф қилгач, одамларга деди: «Эй аҳли Макка, ҳеч ким савдо-сотиқ қилмагани сабабли Бану Ҳошим ҳалок бўлиб кетаверадию, биз таом еб, кийим кийиб юраверамизми?! Оллоҳга қасамки, бу золим, ўртани узувчи ушбу саҳифа йиртиб ташланмагунча ўтирмайман». Бу гапларни Абу Жаҳл охиригача ҳам эшитмай, унга қараб қичқирди: «Ёлғон гапирасан, Оллоҳга қасамки у йиртилмайди». Байтуллоҳнинг турли томонларидан Замъа, Абу Бухтарий, Мутъим ва Ҳишомлар қичқириб, Абу Жаҳлни ёлғончига чиқаришди ва Зуҳайрни қўллаб-қувватлашди. Абу Жаҳл бу иш келишилган иш эканини, қавм бунга келишганини, унга қарши чиқиш ёмонликка олиб боришини тушунди ва қўрқиб орқага чекинди. Мутъим саҳифани йиртиб ташлаш учун турди, уни олиб қараса, бошида «Бисмикаллоҳумма» деб ёзилган қисмидан бошқа ерларини қурт еб бўлган экан. Қурайш йигитлари алоқани узиш аҳдини бекор қилишлари билан Расулуллоҳ ва асҳоблари тоғ орасидаги қамалдан чиқиб, Маккага қайтишларига рухсат бўлди ва улар Маккага қайтишди. Расулуллоҳ с.а.в. даъватларини яна давом эттирдилар, мусулмонларнинг сони кун сайин ортаверди. Шундай қилиб, Қурайшнинг қийноққа дучор қилиш, ташвиқот ва алоқани узиш каби кураш воситалари самара бермади. Улар мусулмонларни динидан чиқара олмади, Расулуллоҳ с.а.в.ни даъватларидан қайтара олмади. Пировард натижада Оллоҳ Таоло бу даъватни барча қийинчилик ва тўсиқларга қарамасдан ғолиб қилди.

 

15-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203